Олий Лига қишки уйқудан қайтди. Бугун Олий Лига-2017 карвони йўлга чиқади

Спорт 03 Март 2017 4744

3 март, жума куни Ўзбекистон чемпионатига старт берилади. Tribuna.Uz 26-маротаба ташкил этилаётган чемпионатнинг биринчи тури анонси билан таништириб ўтади.

Олий Лига, 1-тур
МЕТАЛЛУРГ – ДИНАМО (3 март, 15:30)

Ўз уйида исталган рақибни мағлубиятга учрата олиши мумкин бўлган, «Металлург» янги мавсумнинг биринчи ўйинини бир йиллик танаффусдан сўнг лигага қайтган «Динамо»га қарши учрашувда бошлайди. 

Иккала жамоанинг ўйинларида ҳам мезбонларнинг тўлиқ устунлигини кўришимиз мумкин. Айниқса «Динамо» мезбонлик қилган сўнгги 10 ўйинда бирор марта мағлуб бўлмаган: 9 ғалаба, 1 дуранг. «Динамо» сўнгги марта Бекободда 6 йил муқаддам 9 апрель куни ғалаба қозониб қайтган.

МАШЪАЛ – ЛОКОМОТИВ (3 март, 16:30) 
Амалдаги чемпион бу турни Муборакда бошлайди. Сўнгги йилларда «темирйўлчилар» учун энг қулай рақиблардан бири бўлган жамоага қарши ўйинда меҳмонлар фаворит саналмоқда.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги 8 учрашувнинг барчасида «Локомотив» ғалаба қозонган. «Машъал» сўнгги марта «Локомотив»ни 2010 йилнинг августида Тошкентда мағлубиятга учратган. Муборакдаги сўнгги ғалаба (1:0, 15 май) ҳам 7 йил олдин қўлга киритилган. «Машъал» мезбонлик қилган сўнгги тўрт учрашувнинг барчасида «Локомотив»нинг қўли баланд келган.

ПАХТАКОР – ҚИЗИЛҚУМ (3 март, 17:00, Sport)
Ўтган мавсумни жуда бўш ўтказган «Пахтакор» бир неча йиллардан буён илк марта совринсиз қолди. ОЧЛ йўлланмаси қўлдан бой берилди. Бу мавсумда энди жамоа ўтган йилги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилиб кўради. Бу йўлдаги биринчи рақиб Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси бўлади. Таркибни сезиларли равишда кучайтирган навоийликларга қарши ўйин «Пахтакор» учун қийин кечиши кутилмоқда.

Икки жамоа иштирокидаги ўзаро ўйинларда «Пахтакор» тотал устунликка эга. Сўнгги 22 учрашувнинг бирортасида «Қизилқум» ғалаба қозона олмаган. «Пахтакор»нинг 20та ғалабаси ва 2 дуранг. Дуранглардан бири ҳам ўтган мавсумда Навоийдаги учрашувда қайд қилинган. 22 учрашувдаги тўплар нисбати бўйича ҳам аҳвол даҳшатли даражада: 64-8. «Қизилқум» ўзининг энг йирик мағубиятини (0:11, 2007 йил, ноябрь) ҳам айнан «Пахтакор»дан қабул қилиб олган.

ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ (4 март, 15:30)
Ўтган мавсумда Олий лигада қолиш вазифасини уддалаган қўқонликлар бу мавсумни жиддий рақибга қарши учрашув билан бошлайди. ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмаган «Насаф» энди бор эътиборини чемпионатга қаратиши аниқ.

Икки жамоа сўнгги 10 йиллик тарихда фақат 4 бор тўқнаш келишди. 2015 йилдан яна юқори дивизионга қайтган қўқонликлар ўтказилган тўртта учрашувнинг барчаси «Насаф»га имкониятни бой бериб қўйган.  Жамоа Қаршида (0:3, 0:1) умуман тўп кирита олмаган бўлса, Қўқондаги учрашувларда (1:3, 1:2) ҳеч бўлмаса биттадан тўп киритишга муваффақ бўлган.

ШЎРТАН – НЕФТЧИ (4 март, 16:00)
Дастлабки турада тўқнаш келаётган сўнгги йилларнинг энг тенг кучли жуфтликлардан бири. Чемпионатнинг илк йилларида «Нефтчи» гегемонлик қилиб келган бўлсада, янги аср бошидан бошлаб фарғоналиклар ўйинида пасайиш бошланди. Ҳозирги жамоанинг мавқени «Шўртан» билан тенг дейиш мумкин.

Иккала жамоанинг Ғўзорда кечган сўнгги 9та (6 ғалаба, 2 дуранг) учрашувда «Нефтчи фақат бир маротаба ғалаба қозонган. Меҳмондаги сўнгги ғалабани фарғоналиклар 2013 йилда (2:0) қўлга киритишган. Ўтган йилги жамоаларнинг ўзаро ўйинларида, Ғўзорда «Шўртан» ғалаба (2:1) қозонган бўлса, Фарғонада кучлар тенг (2:2) келган.

НАВБАҲОР – ОБОД (4 март, 16:00)
2016 йилги мавсумда Олий лигада дебют қилган «Обод» ўз олдига қўйилган энг асосий вазифани уддалади. Жамоа лигада жон сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Янги мавсумда энди жамоа ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун кураш олиб боради ва бу йўлдаги биринчи сафари Наманганга бўлади.

Икки жамоанинг ўзаро ўйинлари тарихи ўтган йилдан бошлаб ёзила бошлади. Наманганда «Навбаҳор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Тошкентда кечган учрашувда «Обод» йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди — 3:0.

БУХОРО – ОЛМАЛИҚ (4 март, 16:30)
Ўтган йилги мавсумдан бошлаб олдига жиддий мақсадларни қўяётган «Бухоро» янги мавсум олдидан матбуотнинг асосий диққат марказидаги жамоа бўлди. Клубни Вадим Абрамов бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Охир-оқибатда жамоа рулига Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов тандеми келди.

Молиявий жиҳатдан Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири бўлган «Бухоро» янги мавсумда камида ОЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бормоқчи ва бу йўлдаги дастлабки рақиб янгиланган «Олмалиқ» жамоаси бўлади.

Иккала жамоа чемпионат доирасида жами 16 бор тўқнаш келишган. 6 учрашувда «Бухоро», 8 учрашувда «Олмалиқ»нинг қўли баланд келган, 2 учрашув дуранг билан тугаган. Бухорода ўтган сўнгги 5та учрашувнинг иккитаси «Олмалиқ» ғалаба қозонган. Ўтган мавсумда бўлиб ўтган икки учрашувда ҳам «Бухоро»нинг қўли баланд келди.

 БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА (4 март, 18:00, Sport)
Осиё чемпионлар лигасини муваффақиятсиз бошлаган Сергей Лушчан шогирдлари ички чемпионатнинг дастлабки учрашувини «Суғдиёна»га қарши учрашув билан бошлайди. Чемпионлик учун даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган ёшарган «Бунёдкор» учун жиззахликлар энг қулай рақиблардан бири ҳисобланади.

Иккала жамоа шу кунгача 14 маротаба тўқнаш келишган, 13 учрашувда «Бунёдкор»нинг қўли баланд келган. Фақат 2015 йилга келибгина «Суғдиёна» илк марта тошкентликларни мағлубиятга (2:1) учратишга муваффақ бўлган. Иккала жамоа ўртасидаги тўқнашувлардаги умумий тўплар нисбати 37-3 кўринишда. Жиззахликлар Тошкентда очко олиш тугул ҳатто бирор марта тўп ҳам кирита олишмаган: 7 ўйин 7 мағлубият, тўплар нисбати — 0:17.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар