ОТБ раҳбари: Ўзбекистоннинг глобал бозорларга чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз

Ўзбекистон 03 Март 2017 4842

Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида сўзлади. Унинг сўзлари ЎзА томонидан келтирилган.

«Ўзбекистонга ташрифим жуда самарали бўлмоқда. Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдим. Ердан мақсадли ва самарали фойдаланиш, боғдорчиликни ривожлантириш ва ҳосилдорликни ошириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш борасидаги лойиҳалар бизда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон билан замонавий таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари, ҳудудий алоқалар, савдо ва транзитни ривожлантириш имконини берадиган автомобиль йўллари ва темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, кичик ва ўрта корхоналарни кўпайтириш ҳисобидан хусусий сектор салоҳиятини ошириш, қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши бўйича комплекс дастур, самарали замонавий энергетика секторини ривожлантириш ва такомиллаштириш каби соҳаларда ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз», деган у.

Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда ҳам шулар каби бир қанча соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича самарали мулоқот бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон Республикаси президенти билан мулоқотда қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш, аграр тармоқни модернизация қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, энергиятежамкор технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу пировард натижада мамлакатнинг ривожланган давлатлар қаторидан жой олишига замин яратади.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 2017-2019 йилларга мўлжалланган энергетика соҳасидаги инфратузилмаларни ривожлантириш, транспорт, коммунал хизматлар, олис ҳудудларда турар-жойлар қурилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни молиялаштириш учун маблағлар ажратади.

«Навоий» эркин иқтисодий зонаси улкан салоҳиятга эга. Биз Ўзбекистоннинг минтақада транспорт алоқасини яхшилаш ва глобал бозорларга чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак қадрлаймиз ва ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш лойиҳаларида қатнашишни режалаштирмоқдамиз. Бинобарин, Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистоннинг барча соҳалардаги тараққиётининг янги босқичини бошлаб берди. Бу ҳаракат юксак самаралар беришига ишонамиз», дейди Такехико Накао.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар