«Пахтакор» иштирокидаги ўйинга талабалар мажбуран олиб кирилиши кутиляпти

Спорт 03 Март 2017 10865

Ўзбекистон чемпионатининг 2017 йилги мавсум биринчи туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Қизилқум» жамоалари учрашувида стадионда кўп минг сонли мухлислар бўлиши кутилмоқда.

«Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган мавсумнинг очилиш учрашувига Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор олий ўқув-юртлари талабалари мажбуран олиб кирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘га вазиятдан хабардор бўлган манбалар маълумот берди.

Унга кўра, пойтахтдаги олий ўқув юртларининг ҳар бирига камида 300 нафар талабаларни ўйинга олиб келиш вазифаси юкланган. Айнан қайси университет, институт ёки коллеж талабалари стадионга киритилиши бўйича аниқ маълумотлар берилмаган.

«Пахтакор» расмий сайтида берилган хабарга кўра, бугунги учрашувга кириш бепул қилиб қўйилган.
«Пахтакор» - «Қизилқум» учрашуви жамоа  учун Тошкентдаги очилиш баҳси ва футбол мавсумининг бошланиш ўйини бўлгани сабабли клуб раҳбарияти ишқибозларнинг стадионга киришини бепул қилишга қарор қилди», деб ёзилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 1-турдан ўрин олган «Пахтакор» ва «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 23317 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 25004 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12894 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54161 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 535 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1977 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1756 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1637 Жамият
Кўпроқ янгиликлар