Поветкин можароси давом этади: WBC боксчини номаълум муддатга четлатди

Спорт 03 Март 2017 2936

Допинг текширувидан ўта олмаган россиялик боксчи Александр Поветкин Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) томонидан номаълум муддатга четлатилди ва 250 минг долларлик жаримага тортилди, деб хабар қилинади ташкилот матбуот релизида.

Поветкин 21 май куни америкалик Деонтей Уайлдер билан WBC йўналиши бўйича супер оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлиги учун жанг ўтказиши керак эди. Жангдан тўққиз кун аввал эса унинг қонидан мельдоний моддаси топилгани маълум бўлди. Кейинчалик “Мир бокса” промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский Поветкиннинг янги расмий допинг текширувлари “тоза” бўлиб чиққанини хабар қилди.

2016 йилнинг августида WBC Поветкиннинг допинг таҳлиллари бир йил ичида салбий чиқса, у четлатилиши, шунингдек жаҳон чемпиони номи учун жанг ўтказишга мажбурий даъвогар бўлиш имконидан маҳрум этилиши ҳақида маълум қилди. Декабрда Поветкиннинг канадалик Бермейн Стиверн билан WBC вақтинчалик чемпиони номи учун жанги россиялик боксчининг қонидан остарин моддаси топилгани туфайли бекор қилинди. 

"2016 йилнинг 17 августидаги WBC қарорига кўра, жаноб Поветкин WBC шафелигидаги барча жанглардан номаълум муддатга четлатилиши керак. Поветкин WBC’га 250 минг доллар миқдорида жарима тўлаши лозим, - дейилади хабарда. – Допингга кўнгилли равишда текширувдан ўтказиш Ассоциацияси (VADA) Поветкиннинг текшируви ҳақидаги аниқ баённомани унинг ҳисобидан ишлаб чиқади".

"Поветкин бу қарордан бир йил ўтиб WBC’да аъзоликка тикланиш ҳақида мурожаат юбориши мумкин. Агарда баённома доирасидаги барча тестлар натижаси салбий бўлса, WBC Поветкиндан дисквалификацияни олиш имконини кўриб чиқади, шу билан бирга, спортчи шахсий баённома доирасида допингга текширувдан ўтишни давом эттиради. WBC Поветкинга унинг допинг-намунасида остарин моддаси ҳақида қўшимча исботлар тақдим этиш имконини беради".

Февраль ойи бошида “Мир бокса” промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский Поветкиннинг остаринга бўлган Б допинг-намунаси ижобий натижа бергани, гарчи Лозаннадаги мустақил лабораториядаги тест “тоза” бўлганини маълум қилди. Охир-оқибат Поветкин WBC рейтингларидан четлатилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар