Хитойлик Тань Чжунъи шахмат бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионига айланди. У Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган мусобақанинг финалида украиналик Анна Музирчукни тай-брейкда ортда қолдирди ҳамда бош соврин соҳибасига айланди.

Аввалроқ рақиблар финалда тўртта партия ўтказишиб, серия дуранг – 2:2 ҳисобида якунланди, шундан сўнг тай-брейк белгиланди.

Якунда май ойи охирида 26 ёшга тўладиган Тань Чжунъи тай-брейкда 1,5-0,5  ҳисобида зафар қучди ва ўз фаолиятида илк бора жаҳон чемпиони совринини қўлга киритди.