Samsung раҳбарига нисбатан суд қачон бошланиши маълум

Технология 03 Март 2017 3355

Samsung корпорациясининг ҳақиқий раҳбари Ли Чжэ Ён иши бўйича биринчи эшитувлар 9 март куни бошланади. У Жанубий Кореяда 2015 йилда компаниянинг икки филиали бирлашиши давомида пора олганликда гумонланмоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги суд баёнотига асосан.

Аввалроқ Жанубий Корея суди прокуратуранинг Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш ҳақидаги мурожаатини тасдиқлади, шундан сўнг у қамоққа олинди. Samsung раҳбарияти эса махсус баёнот билан чиқди. Унда компания “бўлажак суд жараёнида барча ҳақиқат аниқланиши учун қўлидан келган ҳамма ҳаракатни бажариши” айтилган.

Терговга кўра, айнан Ли Чжэ Ён мамлакат президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонаси – Чхве Сун Силга молиявий кўмак бериш ҳақида қарор қабул қилган. Бу ҳукумат томонидан маълум енгилликлар берилиши эвазига қилинган. Хусусан, корпорация Чхве Сун Сил ва унинг қизига тегишли бўлган ҳамда Германия рўйхатдан ўтган фирма ҳисоб рақамига бу компания томонидан гўёки кўрсатилган консультация хизматлари эвазига 18 млн доллардан кўпроқ маблағни ўтказиб берган. Шунингдек Чхве Сун Силь томонидан ташкил этилган нодавлат жамғармаларга йирик миқдорда маблағлар ўтказилган. Терговчиларнинг фикрича, Samsung бунинг эвазига, акциялари давлат пенсия жамғармаси томонидан бошқарилган бир қатор бўлинмаларининг қўшилишини амалга оширишда қўллаб-қувватланган. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар