Шавкат Мирзиёевнинг Ашхободга ташрифи кунларига аниқлик киритилди

Ўзбекистон 03 Март 2017 23917

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан, 2017 йил 6-7 март кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Бундан олдинроқ, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси яқин кунлар ичида Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Ашхободга бориши ҳақида маълумот берганди.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатидаги илк хориж сафари бўлади.

 

Кун янгиликлари
Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!
13:28 38668 Жамият
Ҳаётга ташналик акс этган суратлар
21:21 / 21.05.2017 37883 Lifestyle
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 102915 Жамият
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Ўзбекистонга келди
Трамп Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўла олмаслигини айтди
22:03 931 Жаҳон
Америкалик "Титаник"даги плагиат учун Жеймс Кэмерондан 300 миллион доллар талаб қилмоқда
Украиналик чегарачилар Қримда бўлган ўзбекистонликларни Украинага қўйишмади
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 3032 Жамият
«Сандерленд» Мойесни ишдан бўшатди
21:27 855 Спорт
Май бошида вафоти эълон қилинган Туркманистон бош вазири ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди
21:26 4785 Жамият
Кўпроқ янгиликлар