Том Ҳэнкс Оқ уй журналистларини нима билан таъминлайди?

Маданият 03 Март 2017 4133

Америкалик актёр Том Ҳэнкс Оқ уй матбуот корпусига қаҳва дамловчи машина совға қилди, унинг ёнига журналистларга ҳақиқат ва адолат учун курашишда давом этиш билдирилган тилак туширилган қоғоз қўшилди. Hollywood Reporter'да таъкидланишича, Ҳэнкс ҳақиқат учун кураш сўзига алоҳида урғу берган. 

Манбага кўра, Том Ҳэнкс совға қилган қаҳва дамловчи машина Pasquini брендига тегишли бўлиб, зангламайдиган пўлатдан ясалган. Матбуот корпуси журналистлари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида актёрга миннатдорчилик билдиришган. 

Таъкидланишича, бу актёрнинг Оқ уйга биринчи марта бундай совға тортиқ қилиши эмас. Биринчи марта 2004 йилда қаҳва ускунасини ОАВ ходимларининг ўзлари харид қилишларидан хабар топган Ҳэнкс уларга шундай совға улашган. 

2010 йилда Ҳолливуд юлдузи матбуот конференциясидан кейин журналистлар унинг аввалги совғасини тозалашни унутаётганига эътибор қаратган ва тез орада уларга янги қаҳва ускунасини йўллаган. 

Фото: Twitter.com/@karentravers
Фото: Twitter.com/@AlliemalCNN
Фото: Twitter.com/@AlliemalCNN
Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 27772 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 42607 Жамият
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 109 Жамият
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
Нега автосаноатимиз ўз аравасини ўзи тортолмай, ҳукумат ёрдами билан судралиб келмоқда?
20:41 11460 Жамият
Канадада бир миллион километрдан кўпроқ йўл босган Porsche 911 топилди
Римда II-III асрларга тегишли ёғоч уй топилди
20:05 2740 Жамият
Усмонийлар давлати вақтидаги сув Европа ва АҚШда сотувга чиқарилади
19:17 6994 Жаҳон
Буюк Британия қироллик гвардиясига илк бор аёл киши раҳбарлик қилди
19:09 2745 Жаҳон
Кореяга ишлаш учун илк бора келган ўзбекистонлик мигрантларда тил билиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд
19:08 5909 Жамият
Кўпроқ янгиликлар