Ўзбекистоннинг илк ордени 24 ёшга тўлмоқда

Ўзбекистон 03 Март 2017 7002

4 март – “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилган кун

Азалдан ўзбек халқи боланинг дунёга келиши, унинг парвариши ва таълим-тарбиясига юксак эътибор қаратган. Ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, эл ишига камарбаста, ватанпарвар, жисмонан чиниққан ва маънан етук авлодни камол топтириш умрбоқий қадриятларнинг асосини ташкил этади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 1993 йил 4 мартдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган мустақил Ўзбекистоннинг илк ордени «Соғлом авлод учун» деб номланишида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассам.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳолининг умр кўриш давомийлигини ва турмуш даражасини ошириш, соғлом зурриёдни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун шаҳару қишлоқларда фаолият юритаётган замонавий мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, болалар ижодиёти марказлари, спорт саройлари, тиббий муассасалар соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маънавияти юксак, ижодий-интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни беқиёс. Мамлакатда болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган ва бу иш изчил давом этмоқда.

Ўзбекистонда навқирон авлод саломатлиги, камолоти ва истиқболи, оила, оналик ва болалик манфаатларини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасидаги тизимли ва пухта ўйланган амалий чора-тадбирлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Халқаро мусобақалар, йирик чемпионатлар, санъат ва маданият фестиваллари, ижодий танлов ва беллашувлар, интеллектуал олимпиадаларда навқирон юртдошларимиз фаол қатнашиб, Ўзбекистон шарафини жаҳон миқёсида муносиб ҳимоя қилаётгани мамлакатда ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол шахсни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир.

«Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирлаш – бу жараёнга улкан ҳисса қўшаётган инсонлар меҳнатининг юксак эътирофидир.

Икки даражадан иборат мазкур орден билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни яхшилаш, соғлом авлодни камол топтириш йўлида фидокорона хизмат қилаётган инсонлар мукофотланади. Мазкур орден билан бошқа давлатлар фуқаролари ҳам мукофотланиши мумкин.

Орденнинг тасвирида ўзига хос рамзий маъно-мазмун мужассам. Унинг ўнг қисмидаги қуёш нурлари фонида фарзандини опичлаб турган Она сиймоси акс эттирилган. Ватан тимсоли бўлган мунис волида меҳр ва хотиржамлик билан фарзандига термулиб ўтирибди, эзгу орзу-интилишлар рўёби бўлмиш беғубор гўдак қувонч ва иштиёқ билан нурга – эзгуликка талпинмоқда.

Орден бириктирилган дастанинг ички қисми яшил рангдаги товланувчи лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида гуллаб турган ўрик новдаси тасвири туширилган. Гуллаётган ўрик новдаси – кўклам, табиатдаги, онгу тафаккуримиздаги уйғониш тимсоли. Бу тасвир яшариш ва янгиланиш рамзи бўлган яшил ранг фонида янада гўзал жило ва теран мазмун ифода этади.

Соғлиқни сақлаш, таълим, спорт соҳаларида самарали меҳнат қилиб, соғлом авлодни вояга етказишга муносиб ҳисса қўшаётган кўплаб ватандошларимиз «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланган. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар