Хоразм вилоятида Ўзсаноатқурилишбанк молиявий кўмагида “Хива наслли парранда” масъулияти чекланган жамияти томонидан паррандачилик комплексини ташкил этиш лойиҳаси ишга тушурилиши режалаштирилган. 
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 32 миллиард сўмни ташкил этади. Мазкур лойиҳа Италия ва Хитой ускуналари асосида йилига 1 миллион дона тухум йўналишидаги жўжа ва 200 минг дона тухум йўналишидаги товуқларни етиштириш қувватига эгадир. 

Хива туманида ташкил этиладиган ушбу йирик паррандачилик комплекси орқали аҳоли хонадонларига товуқ тухумини етиштиришни йўлга қўйиш учун товуқ ва керакли жиҳозлар етказиб беришнинг янги тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, корхонада 50 нафар ёш йигит ва қизлар иш билан таъминланади.

Реклама ҳуқуқи асосида.