Вояга етмаган коллеж ўқувчиси икки дўстининг умрига зомин бўлди

Жамият 03 Март 2017 37669

Шу йилнинг 22 январида Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Лутфий ва Фарҳод кўчалари оралиғида вояга етмаган коллеж ўқувчиси иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани маълум қилинди. Ушбу бахтсиз ҳодиса тафсилотлари ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Зоир Исломов 2 март куни Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган матбуот анжуманида ОАВларига ахборот берди.  

Унинг сўзларига кўра, Учтепа тумани 26-мавзеда жойлашган Республика Дизайн коллежи ўқувчиси акасининг розилиги билан унга тегишли бўлган Spark автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да кўчага ҳайдаб чиқади. У коллеждаги муҳим тадбирга тайёргарлик кўриш зарурлигини важ қилиб кўрсатган. 

Ҳайдовчи коллеж ўқувчиси ўзи билан бирга 2 нафар дўстини ҳам олиб кетаётган бўлган. Кутилмаганда у катта тезликда бўлгани сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Бунинг оқибатида машина ичида бўлган уч нафар вояга етмаган шахс жиддий тан жароҳатлари олган. Олинган жароҳатларнинг жиддийлигидан Spark йўловчиларидан бири воқеадан бир кун ўтиб ҳаётдан кўз юмган. Иккинчи куни яна бир йўловчи ҳаёти билан видолашган. 

Ушбу воқеа юзасидан ахборот берган Зоир Исломов мазкур ЙТҲ билан боғлиқ турли миш-мишлар асоссиз эканини таъкидлади. Хусусан, ўша куни йўлларнинг яхмалак ёки сирпанчиқ бўлгани ёхуд автомобилни йўл-патрул хизмати автомобили қувгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. 

Исломовнинг айтишича, ҳозирда автомобиль учта экспертизадан ўтказилади. Машина тезлиги, унинг бошқа машина билан урилган ёки урилмагани, техник ҳолатига доир таҳлиллар ва ҳайдовчи боланинг кўрсатмалари, воқеа жойидаги чизмалардан келиб чиқиб хулоса қилинади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19953 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70694 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37930 Lifestyle
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 39 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 263 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 551 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 963 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1655 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
Кўпроқ янгиликлар