Женева автокўргазмасида янги Spyker тақдим этилади

Технология 03 Март 2017 4124
Фото:motor.ru

Нидерландиянинг Spyker компанияси янги моделининг тизерини намойиш этди. Унинг расмий тақдимоти Женева автосалонида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу 2016 йилда айни Женева кўргазмасида тақдим этилган C8 Preliator купесининг томи очиқ намунасидир. Янги модель Spyker номига уйқаш тазда Spyder деб номланади. 

Ҳозирча, у ҳақда батафсил маълумотлар мавжуд эмас. Нидерландия компанияси унинг техник кўрсаткичларига доир барча маълумотни сир тутмоқда. Бироқ, техник жиҳатдан янги машина аввалгисига ўхшаш бўлади. Унга Audi компанияси ишлаб чиққан 4,2-литрли, 525 от кучига V8 мотори жойланиши эҳтимол. 

C8 Preliator купесига 6 босқичли механик узатмалар қутиси ёки 8 диапазонли автоматик узатмалар қутиси ўрнатилган. У 3,7 сонияда соатига 100 км тезликка эришади. Энг юқори тезлиги соатига 320 кмдан ошади. 

Икки эшикли Spyker 50 нусхада ишлаб чиқарилади. Унинг бошланғич нархи тахминан 355 минг доллардан бошланади. C8 Preliator Spyder ҳам сон жиҳатидан чекланиши мумкин. 

.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар