Жиноятни яширган профилактика инспекторига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Жамият 03 Март 2017 12479

Аввал хабар берганимиздек, 2017 йил 2 март куни “Профилактика куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот брифинги ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари Ёрқин Абдуллаев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 2017 йил 23 февралидан 1 март кунигача бўлган ҳафта давомида олиб борилган ишлар юзасидан ахборот беришди. 

Брифингда ОАВ ходимларини қизиқтирган турли масалалар юзасидан маълумотлар берилди.

Хусусан, яқинда Тошкент шаҳар профилактика инспекторига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида Дониёр Тошхўжаев сўзлаб берди. Унинг айтишича, ўтган ойда тадбиркорлардан бири ўғирлик юзасидан инспекторга мурожаат қилади, аммо кейинчалик даъво аризасини ёзмасликка қарор қилган. Жабрланувчининг ўз фикрини ўзгартиришига сотаётган маҳсулотлари орасида ноқонуний йўллар билан божхонада расмийлаштирилмаганлари ҳам бўлгани асос бўлган. 

Участка нозири ҳам жабрланувчи ўз хоҳиши билан ариза ёзмагани сабабли “ёпиғлиқ қозон”ни очмасликка қарор қилган. Ваҳоланки, ўғирлик содир этилгани ва моддий зарар етказилгани факт эди. Бу ҳолат эса жиноятни беркитиш ҳисобланади. Қонун бўйича участка инспектори ушбу иш бўйича жиноий иш қўзғатиши ёки суриштирув ишини юритиши керак бўлган. 

Бироқ, бирмунча вақтдан сўнг, жабрланувчининг онаси етказилган зарарнинг катталиги сабабли (6 млн сўмлар атрофида) участка нозири иш очмагани юзасидан юқори органларга ариза билан мурожаат қилади. Натижада ИИББда йиғилиш ўтказилиб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган нозир вазифасидан озод этилган ҳамда унга нисбатан жиноятни яширганлик бўйича иш очилган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар