АҚШнинг Индиана штати Рэндольф округидаги WZZY радиостанцияси жонли эфирда эпидемия ва зомбилар ҳужуми бошлангани ҳақида эълон қилди.

The Huffington Post’нинг хабар беришича, шу тариқа станцияга ҳужум уюштирган хакерлар ўзига хос ҳазил қилишган.

Маҳаллий шериф WZZY вакиллари билан боғланди ва улардан жонли эфирда зомбилар ҳужуми ҳақида берилган хабарни рад этишни сўради. Айни дамда полиция ходимлари текширув бошлаган.