Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекҳэм Хитой давлат телевидениеси орқали ёш футболчиларга футбол сирларини ўргатади. Mirror берган хабарга кўра, кўрсатув кейинги ойдан бошлаб йилда 365 кун эфирга узатилади. 

Ушбу кўрсатув 971 млн томошабинлар аудиториясига эга бўлган CETV орқали намойиш этилади. 

Бекҳэм Хитой раҳбари Си Цзиньпинь илтимосига кўра ушбу таклифга рози бўлган. Цзиньпинь англиялик собиқ футболчи ёш авлодни футболга қизиқтиришда катта ёрдам бериши мумкин деб ҳисобламоқда.