Британия Brexit’дан кейин Европа Иттифоқига 60 млрд евро тўлашдан бош тортмоқчи

Жаҳон 04 Март 2017 4073

Буюк Британия ҳукумати ҳуқуқшунослари Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этгандан кейин аввал тузилган келишувларга кўра иттифоққа 60 млрд евро тўламаслик асосига эга эканлиги ҳақидаги хулосага келишди, деб хабар бермоқда Times нашри.

Ҳуқуқшуносларнинг хулосасига кўра, Британияни бу тўловларни тўлашга мажбур қила оладиган қонун ёки келишув мавжуд эмас, Брюсселда эса бунинг аксини талаб қилишга ҳуқуқий асослар йўқ. Ҳуқуқшуносларнинг маълумотларига кўра, тўлов агар икки томондан маъқулланган тартибга солиш келишувида кўзда тутилса, тўлов амалга оширилиши мумкин.

"Бу ҳақда гольф-клуб қоидаларидек фикр юритинг. Клубдан кетаётганда сен аъзолик бадалини тўлашни давом эттиришга мажбур эмассан", деб айтди нашр манбаси.

Манба маълумотларига кўра, Британия тўловлар агар мамлакатга бозорларга имтиёзли кириш ҳамда адлия ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни таъминласа, уларнинг кўнгилли тарзда амалга оширилишига йўл қўйиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар