Британиялик теннисчи Маррей 45-унвонини қўлга киритди

Спорт 04 Март 2017 3595

Айни вақтда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, британиялик Энди Маррей Дубайдаги мусобақа финалида испаниялик Фернандо Вердаскони 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Теннисчиларнинг кортдаги беллашуви 1 соат 13 дақиқа давом этган.

Маррей шахсий учрашувларда Вердаскони 13-марта мағлуб этди. Дубайдаги унвон британиялик учун 2017 йилдаги биринчи ва фаолиятидаги 45-унвони бўлди.

Кўпроқ янгиликлар