Ўзини мустақил деб эълон қилган "Донецк халқ республикаси" раҳбари Александр Захарченконинг баёнот беришича, Донбасс аҳолиси Украина кучлари қамали шароитида яшашга кўникма ҳосил қилган. Эндиликда, унинг айтишича, "ДХР" Киевга қамал эълон қилади. 

"Биз урушаётганимиз Украина билан барча алоқаларни узамиз. Ҳа, кўмир сотдик, пул топиш ва маош тўлаш учун. Биз қамалда яшашни ўргандик, шу сабабли Украинага қамал эълон қиламиз", — деган у матбуот анжуманида. 

Аввалроқ, Захарченко Украина ҳукумати томонидан эълон қилинган транспорт қамалига барҳам бериш учун Украинага тегишли корхоналарда ташқи бошқарувни ўрнатганини эълон қилди.