Қўшма Штатларда Хитойни унчалик яхши билишмайди, сўнгги сайловолди кампанияси пайтида АҚШ президентлигига номзодлар эса ХХР ҳақида “эски эртаклар”ни ҳикоя қилиб беришди, дея маълум қилди Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши расмий вакили Фу Ин шанба кунги матбуот анжуманида.

"Шахсан мен АҚШдаги кўпчилик Хитой ҳақида яхши билмайди, деб ҳисоблайман. АҚШдаги сайловолди кампанияси вақтида ҳар бир номзод Хитой ҳақида гапирди. Менинг эшитганларим эса – булар ҳақиқатга тўғри келмайдиган “эски эртаклар", - деди Фу Ин.

Унинг сўзларига кўра, АҚШда кишилар Хитой ҳақида ТВ ёки ОАВдаги мақолалар орқали жуда чекланган маълумотга эга, бундан ташқари, хитойликлар томонидн ёзилган китоб ёки мақолаларни топиш жуда мураккаб.

Шу билан бирга, Фу Ин Пекин ва Вашингтон муносабатлари 2017 йилда қандай ривожланиши хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Хитой ва АҚШ – икки катта мамлакат бўлиб, уларнинг ўзаро муносабатини диққатлик билан кузатишади, икки мамлакатнинг муносабатлари эса бутун дунёга таъсир кўрсатади. Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши расмий вакилининг сўзларига кўра, айни дамда АҚШ ўзининг ички ва ташқи сиёсатини аниқлаштирмоқда, янги маъмурият янги ғоялар ҳақида гапирмоқда.

"АҚШ томонидан ўз сиёсатини тартибга солиш бутун дунёга таъсир кўрсатади, ҳамда бу Хитой билан муносабатлар учун муҳим. Умид қиламизки, бундай таъсир ижобий бўлади", - дея таъкидлаб ўтди Фу Ин. Унинг қўшимча қилишича, агарда Пекин ва Вашингтон муносабатларида зиддиятлар юзага келадиган бўлса, "Хитой уларни пайдо бўлишига қараб ҳал қилади".