Иордания ҳукумати 4 март куни 15 кишини қатл этди. Улар террорчилик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. AFP агентлиги ҳукумат вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда

Мамлакат ахборот вазири Муҳаммад ал Мўманийнинг маълум қилишича, 10 киши террорчилик гуруҳи аъзоси бўлган. Улар қатор террорчилик хуружлари, жумладан "2003 йили Иорданиянинг Бағдоддаги элчихонаси ва хавфсизлик хизмати ходимларига ҳужум қилган".

Яна беш киши "даҳшатли жиноятлари учун" қатл этилган. Таъкидланишича, мамлакатда сўнгги бор олий жазоларни ижро этиш 2014 йилда амалга оширилган.