Koenigsegg 24 каратлик олтин билан ишлов берилган машинасини кўрсатди

Технология 04 Март 2017 6397

Швециянинг суперкарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Koenigsegg компанияси бўлғуси Женева автокўргазмасидаги бурчагида намойиш этиладиган маҳсулотлари ҳақида ҳикоя қилди. Швеция компанияси кўргазмада Agera RS моделининг махсус моделини намойиш этади. Agera RS Gryphon деб номланган намунаси 1360 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади ва экстерьерига 24-каратли олтин (999,5) билан ишлов берилади. 

Фирма махсус Agera RS моделини бизнесмен ва автомобиль коллекционери Мэнни Хошбин буюртмаси асосида ишлаб чиққан. У кузовнинг ташқи томонидан «карбонли» кўринишини сақлаб қолишни ҳамда бир нечта олтин элементларини жойлашни, хусусан Koenigsegg тимсоли, кузовдаги безак бўртмалари ва тўсиқ вставкалари олтиндан бўлиши кераклигини айтган. 

Бундан ташқари, мижоз учун махсус ишлаб чиқилган карбонли бош кийим ва суперкар салонига ҳам олтин билан ишлов берилган. Шу билан бирга алькантара ва карбондан фойдаланилган.

Хошбин буюртмасига кўра, Аgera RS Gryphon’га 1 мегаваттлик V8 твин турбо ўрнатилади. Айни двигателни Koenigsegg One: 1 гиперкарида ҳам қўллайди. Янги Аgera RS вазни 1395 кгни ташкил этган.

Koenigsegg махсус машинасидан ташқари Женевага илк маротаба Regera моделини ҳам келтиради. Унга 1500 от кучига эга гибрид қурилма ўрнатилади. Янги Koenigsegg соатига 300 км тезликка атиги 10 сонияда эришади. 

Regera модели икки нусхасининг ички ва ташқи кўринишларига мижозлар буюртмасига кўра, турлича ишлов берилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар