Россиялик аралаш жанг санъати (ММА) жангчиси Хабиб Нурмагомедов ва мутлақ жанг чемпионати (UFC) вакили, америкалик Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши кутилган жанг бекор қилинди. Бу маълумот Россиялик спортчининг отаси томонидан тасдиқланган.

4 март куни россиялик спортчи шифохонага тушиб қолган. У жигаридаги оғриқ туфайли вазн ўлчаш маросимига келмаган. У маросим бошланишига 3 соат қолганида шифохонага олиб кетилган.

Ушбу жанг якшанбага ўтар кечаси Лас-Вегасда UFC 209 мусобақаси доирасида ўтказилиши белгиланганди. Нурмагомедов ва Фергюсон енгил вазн тоифасидаги "вақтинчалик" чемпион унвони учун жанг қилиши керак эди.

Ушбу жанг ғолиби ўрта вазнда амалдаги чемпион, ирландиялик Конор Макгрегор билан жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин эди.

28 ёшли Нурмагомедов ҳозирча мағлубият нималигини билмай келмоқда, унинг ҳисобида 24 та ғалаба бор.