АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ушбу ойда Япония, Хитой ва Жанубий Кореяга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ташриф давомида муҳокама қилинадиган асосий масала КХДР муаммоси бўлади. Ҳозирда, Тиллерсон сафарининг аниқ санаси келишиб олинмоқда. 

У Японияга 17-18 март кунлари келиши мумкин. АҚШ давлат котиби Токиода япониялик ҳамкасби Фумио Кисида билан учрашади. Томонлар, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Японияга ташрифи масалаларини ҳам муҳокама қилишади. 

Рекс Тиллерсон Хитойда ташқи ишлар вазири Ван И учрашади. ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам уни қабул қилиши мумкин. Сеулда эса АҚШ давлат котиби ҳамкасби Юн Бён Се билан Корея ярим оролидаги вазият ҳамда Ким Чен Нам ўлими билан боғлиқ масалани кўриб чиқишади.