Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. «Реал» икки етакчисиз «Эйбар»да меҳмон бўлди.

Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлсиз ҳаракат қилган Зидан шогирдлари рақибни осонлик билан мағлубиятга учратишди. Биринчи бўлимда Карим Бенземанинг дубли ва Хамеснинг битта голини иккинчи бўлимда Марко Асенсио ўз голи билан мустаҳкамлади. Пеньянинг ягона жавоб голи ҳеч нарсани ўзгартирмади ва «Реал» йирик ҳисобда ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» ҳисобидаги очколар сони 59тага етди ва жамоа турнир жадвалида яна карвонбошига айланиб олди. «Эйбар» эса 39 очко билан 7-ўринда қолмоқда.

Турнинг яна бир учрашувида «Леганес» «Гранада»ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Испания Ла-лигаси
26-тур

Эйбар – Реал Мадрид 1:4 (0:3)

Голлар: Пенья (72) – Бензема (14, 25), Хамес (29), Асенсио (60).
Эйбар: Йоэль, Рамис, Луна (Арбилья, 55), Капа, дос Сантос, Эскаланте, Дани Гарсия, Гонсалес (Ривера, 63), Леон (Инуи, 87), Пенья, Энрич.
Реал Мадрид: Навас, Пепе, Начо, Данило, Рамос, Модрич (Ковачич, 71), Каземиро, Асенсио, Хамес (Иско, 75), Васкес, Бензема (Диас, 65).
Огоҳлантиришлар: Эскаланте (32), Начо (62), Каземиро (65).

Леганес – Гранада 1:0 (0:0)

Гол: Мачис (83).
Леганес: Яго Эррерин, Бустинса, Рико, Сиовас, Мантовани, Пирес, Моран (Инсуа, 90), Шимановски (Мачис, 64), Перес, Эль-Жар, Герреро (Лусиано, 77).
Гранада: Очоа, Ингасон, Рубен Везу, Литри, Ломбан (Понсе, 86), Серджи Сампер, Куэнка, Муборак, Карсела-Гонсалес (Коне, 59), Перейра (Бога, 72), Рамос.
Огоҳлантиришлар: Карсела-Гонсалес (44), Муборак (64), Моран (82), Рико (90), Сиовас (90).