Мушук ва унинг эгаси 9 йиллик айрилиқдан кейин яна топишишди

Жамият 04 Март 2017 5723

Швециянинг Шеллефтео шаҳрида яшаган Жек Норхейм 2008 йилда йўқотган севимли мушугини 9 йил ўтиб топди.

Эрнст лақабли мушук Норхейм ўсмир бўлган пайтда сайрдан қайтиб келмаган. Йигит шу йиллар давомида мушугини бахтсиз ҳодиса оқибатида нобуд бўлган деб ўйлаб юрган, деб хабар бермоқда SVT.

Жек бу орада улғайиб, Норвегияга кўчиб ўтган ва оила қурган. Ўтган йили у яна она шаҳрига қайтиб келган. Бир ҳафта олдин эса унга маҳаллий приютдан қўнғироқ қилиб, у агар истаса мушугини олиб кетиши мумкинлигини айтишган. 

Бу хабардан эсанкираб қолган Жек приютга чипи бор бошпанасиз мушук тушиб қолгани ва чипда унинг эски эгаси ҳақида маълумот бўлганини аниқлаган. Маълум бўлишича, шу пайтгача мушук Шеллефтеодан унча узоқ бўлмаган қишлоқда кекса жуфтликнинг уйида яшаган. Жуфтлик вафот этгандан кейин эса мушук ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизматига топширилган. 

Жек дастлаб мушуги топилганига ишонмаган, бироқ приютга келгач ҳақиқатан ҳам унинг қаршисида унинг ўсмирлигида йўқотган севимли мушуги турганига ишонч ҳосил қилган. Йигитнинг айтишича, мушук 9 йил аввал қандай бўлса, шундайлигича қолган.

Энди Эрнст ўзининг қадрдон эгаси билан яшамоқда. У аввалгидек картон қутилар билан ўйнашни яхши кўради, бироқ энди буни Жекнинг икки ёшли ўғилчаси билан биргаликда қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар