Пентагон Сурия ва Ироқдаги операцияда тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади

Жаҳон 04 Март 2017 2964

АҚШнинг Яқин Шарқдаги қўмондонлиги (CENTCOM)  Сурия ва Ироқда ИШИД жангариларига қарши операция ўтказилишида тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

"Қурбонлар ҳақидаги 9 та ҳисобот ишончлидир, қасддан берилмаган зарбалар оқибатида 21 киши ҳалок бўлган ва 2 киши яраланган", дейилган хабарда.

CENTCOM ҳаммаси бўлиб январда 10 та аввалги ва 27 та янги зарба ҳақидаги маълумотларни ўрганган, улардан 19 таси оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳолатлардан 10 тасида (2 та ноябрда, 3 та декабрда ва 5 та январда)   одамлар ўлгани тасдиқланган. 

Аввалроқ АҚШ 2014 йилдан бери Сурия ва Ироқнинг бомбардимон қилиниши оқибатида 119 киши ҳалок бўлгани ва 37 киши яраланганини тан олганди. Бироқ "Халқаро амнистия" ташкилотининг маълум қилишича, Вашингтон бошчилигидаги коалиция авиазарбалари оқибатида 300 га яқин фуқаро ҳалок бўлган.

Кўпроқ янгиликлар