Португалия парламенти Украинадаги очарчиликни геноцид сифатида тан олди

Жаҳон 04 Март 2017 6817

Украина президенти Пётр Порошенконинг хабар қилишича, Португалия парламенти ўтган асрнинг 32-33 йилларида бўлган очарчиликни украин халқининг геноцид қилиниши деб эътироф этган. 

"Бугун Португалия парламенти 1932-1933 йиллардаги очарчиликни украин халқининг қирғин қилиниши деб тан олди", — деб ёзган Порошенко Facebook саҳифасида.

Noticias ao minuto нашрининг ёзишича, Португалиянинг социал-демократик партияси шундай ташаббус билан чиққан. Хусусан, матнда айтилишича, социал-демократлар "ўтган асрнинг 30-йилларида Украинада бўлгани каби тоталитаризм ва инсониятга қарши жиноятларнинг барча турларини кескин қоралайди". Партия депутатлар гуруҳи вакили Телмо Коррейа (Telmo Correia)нинг таъкидлашича, "коммунизм қурбонлари сони нацизм қурбонлари сонидан ортиқ бўлган".

Айни чоғда, парламент муҳокамаларида иштирок этган Социалистик партия вакиллари  нацизм ва коммунизмни ўзаро бир-бири билан таққослаш нотўғри эканини таъкидлашган. 

Португалия коммунистик партияси аъзолари эса бунга қарши овоз берган. 

2016 йил декабрь ойида Украина парламенти бошқа давлатларга мурожаат қилиб, 1932-33 йиллардаги очарчиликни украин халқининг қирғин қилиниши сифатида тан олишни сўраган эди. 

1932-1933 йиллардаги очарчилик фақат Украинани эмас, СССРнинг буғдой етиштириладиган асосий ҳудудлари: Шимолий Кавказ, қуйи ва ўрта Волгабўйи, Марказий қоратупроқ минтақалари, Қозоғистон, ғарбий Сибирь, жанубий Урални қамраб олган. Ўшанда турли маълумотларга кўра, 7-8 млн киши ҳалок бўлган. Шулардан 3-3,5 миллион киши Украинада, 2 миллион нафар Қозоғистон ва Қирғизистонда, 2-2,5 миллион киши Россияда. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар