Сенегал ғарбида 3 март куни автобус ва микроавтобус тўқнашиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва яна 50 киши жароҳат олди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги маълум қилди. 

"10 киши воқеа жойида, бир киши шифохонага йўлда, яна бир киши шифохонада ҳалок бўлган", деб маълум қилинган шифохонада.

Маҳаллий қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, 10 киши оғир аҳволда қолмоқда.  

Гувоҳларнинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисасига рулда ухлаб қолган автобус ҳайдовчиси сабабчи бўлган.