АҚШ президенти Дональд Трамп фарзандларига сиёсат билан шуғулланишни эмас, пул топишни маслаҳат бериши маълум бўлди. У Флорида штати Пайн Ҳиллсдаги мактаблардан бирининг тўртинчи синф ўқувчилари билан учрашувида шу ҳақда маълум қилди. 

Давлат раҳбари билан ушбу сафарда бирга бўлган журналистларнинг гувоҳликларига кўра, мактаб ўқувчи қизларидан бири Трампга катта бўлганида ўз компаниясини ташкил этишини айтган. "Мана шу ажойиб ғоя, - деган президент. – Ва кўпроқ пул топиш шундайми?" "Аммо, кейин сиёсат билан шуғулланма", - деб қўшимча қилган Трамп.

Мактаб ўқувчилари хайрлашиш чоғида табрикнома беришган. Трамп мамнуният билан Флорида ташкил этилган кун муносабати билан чизилган суратни олар экан, "келинг, биз сизни ҳозир машҳур қиламиз", - дея бирга суратга тушишни таклиф қилган.

Трампнинг мактабга ташрифи чоғида унга қизи Иванка турмуш ўртоғи Жаред Кушнер билан, АҚШ таълим вазири Бетси Девос, Флорида губернатори Рик Скотт ва ушбу штатдан сенатор Марко Рубио ҳамроҳлик қилган.