АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маслаҳатчиларига Россия билан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш бўйича келишувни маълум вақт кечиктириб туриши мумкинлигини хабар қилди. Бу ҳақда Associated press маълум қилмоқда.

Хабар қилинишича, бунинг сабаби унинг маъмурияти вакилларининг Россия раҳбарияти вакиллари билан бўлган алоқаларига эътиборнинг ортганидадир.

Таъкидланишича, давом этаётган босим фонида давлат раҳбарининг Россияга қарши бўлган маслаҳатчилари таъсири ҳам ортмоқда.