Туркия Қирғизистонга ИШИД тарафдорини топширди

Жаҳон 04 Март 2017 8944

Туркия Қирғизистонга Ирисқул Бейшеналиевни топширди. У республикада таниқли бўлган теолог (дин бўйича мутахассис) Қодир Маликовга ҳужум қилишда гумонланмоқда, деб хабар берди «Интерфакс» Қирғизистоннинг Анқарадаги элчихонасига асосан.

«3 март куни у Истанбул аэропортида Қирғизистон ИИВ вакилларига топширилди, ҳамда ўша куниёқ Қирғизистонга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳамроҳлигида жўнатилди», - дейилади хабарда.

2015 йилда амалга оширилган суиқасддан сўнг Маликов унга ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорлари ҳужум қилгани ҳақида маълум қилди. Ҳужумда гумон қилинган Ирисқул Бейшеналиев ва Алибек Тилак ўғли тезлик билан Туркияга чиқиб кетишган, бироқ бу мамлакат куч маҳкамалари томонидан Сурия билан чегарада қўлга олинди. Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ҳужум қилган ҳар икки шахс ИШИД тарафдоридир.

Кўпроқ янгиликлар