«Ўзбекистон» спорт мажмуаси катта бокс кечасига шай

Спорт 04 Март 2017 5456

Бугун 2017 йил 4 март куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида катта бокс кечаси бўлиб ўтади. Унда The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл учинчи босқичида Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” жамоаси Россия Федерациясининг "Patriot Boxing Team" жамоасига қарши рингга кўтарилади. 

“Uzbek Tigers” боксчилар клуби 2016 йилда ташкил этилди. VII фаслда унинг таркибига 30 нафар боксчи киргани маълум бўлди. Улар орасида 2016 йил Олимпия ўйинлари олтин медал соҳиблари Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) ва Шаҳобиддин Зоиров (56 кг), шунингдек, кумуш медал соҳиблари Бектемир Меликўзиев (56 кг) ва Шаҳром Ғиёсов (69 кг) ҳамда бронза медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиевлар (69 кг) бор.

WSB AIBA Бутунжаҳон Бокс Серияси VII фаслнинг учта гуруҳи 12 та жамоадан иборат. “Uzbek Tigers” «С» гуруҳида “China Dragons” (Хитой), “Patriot Boxing Team” (Россия) ҳамда “Astana Arlans Kazakhstan” (Қозоғистон) жамолари билан бир қаторда рингга тушадилар. Боксчиларимиз шу пайтга қадар “Astana Arlans” ҳамда “China Dragons” жамоалари билан меҳмонда жанглар ўтказдилар.

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқадилар.

Бокс кечаси 4 март 19:00да “Спорт” телеканали орқали жонли эфирга узатилади. 

Кун.uz таҳририяти боксчиларимизга омад тилайди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар