2017 йилнинг 3-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, турли даражаларда бўлажак учрашувлар, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.