2017-йилнинг 27-февраль – 3-март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, мажлис давомида икки давлатнинг Ҳукумат делегациялари томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараларини демаркация қилишга оид ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди ва 2017-йилнинг биринчи ярмида дала ишларини ўтказиш жадвали келишилди. 

“Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди”, дейилади хабарда.