Ўзбекистонлик Камчаткада пулни осон топиш усулини "ихтиро қилди"

Жамият 04 Март 2017 48870

Россиянинг Камчатка ўлкасида ҳужжатларни сохталаштирган ва улардан фойдаланган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқаросига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилди. Бу ҳақда ўлка полицияси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик 24 ёшли йигит ўз юртдошларига сохта ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашган. У 20-25 минг рубль эвазига уларнинг паспортлари ва миграция карталарида чегарадан ўтганлик ҳақида муҳрлар қўйиб берган.

Ёш йигитнинг таъкидлашича, Москвада “енгил йўл билан пул топиш усулини” таклиф қилган эркак билан танишиб қолган. Тезкор ходимлар Москвадан бўлган “Остап Бендер”нинг шахсини аниқлашмоқда. Гумонланувчининг сўзларига кўра, айнан ўша эркак ноқонуний бизнес ташкилотчиси саналади.

Ўзбекистонлик йигит ҳужжатларни сохталаштириш, тайёрлаш ёки ўтказиш жиноятида иштирок этишда гумонланмоқда. Россия ЖКнинг бу моддаси 2 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутган.

Ҳамюртининг хизматидан фойдаланган 36 ва 23 ёшда бўлган Ўзбекистоннинг икки нафар фуқаросига сохта ҳужжатдан фойдаланиш бўйича айблов қўйилди. Улар 6 ойгача қамалиши мумкин. Бироқ, Россиядаги амалдаги қонунчиликка кўра, бу муҳожирларга нисбатан жиноий ишлар уларнинг ўз айбини тан олганликлари туфайли тўхтатилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар