Оқ уйнинг маъмурий-бюджет бошқармаси директори Мик Малвэни Вашингтон бошқа давлатларга молиявий ёрдам ҳажмини анча камайтиришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.  

"Устувор йўналиш жуда жўн: хорижда камроқ сарфланган пуллар бу ерда кўпроқ сарфланган пулларни англатади", деб айтган Малвэни.

Унинг айтишича, бундай чоралар мамлакатнинг ҳарбий харажатларини 54 млрд долларга оширишга имкон беради. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг янги бюджети шакллантирилаётганда Вашингтоннинг мудофаага харажатларини 54 млрд долларга ошириши маълум қилинганди.