АҚШнинг Калифорния штатидаги Беркли шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар ўртасида чиққан тўқнашув оқибатида 3 киши жабрланди, деб хабар бермоқда Los Angeles Times нашри. 

Таъкидланишича, Трамп тарафдорлари унга қарши чиқаётганлар билан баҳслашиб кетишган. 

Полиция тартиб ўрнатиш бўйича чоралар кўрган.

Аввалроқ Трамп ўз тарафдорларига тарихда энг катта намойиш ўтказишни таклиф қилганди.