Полиция Американинг бир қатор шаҳарларида мамлакат президенти Дональд Трампга қарши томон ва унинг тарафдорлари ўтказган маршлар вақтида 20 нафардан ортиқ кишини қўлга олди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Калифорния штатида, Беркли шаҳри полицияси Трампнинг тарафдорлари ва қарши кучлар ўртасидаги тўқнашувдан кейин 10дан ортиқ киши қўлга олинган. Тўқнашув оқибатида камида 7 киши жароҳатланган.

Миннесота штатида, Сент-Пол шаҳрида эса митинг иштирокчиларидан 6 нафари қўлга олинган. Улар пиротехник воситалар ишлатишганди.

Шунингдек, Теннеси штатидаги Нэшвилл шаҳрида 2 киши, Вашингтон штатидаги Олимпия шаҳрида 4 киши қўлга олинган.

Бундан олдинроқ, Беркли шаҳрида «Трамп учун Марш» тадбири вақтида Трампнинг тарафдорлари ва мухолифати ўртасида тўқнашув юзага келгани хабар қилинганди.