Ақтўбелик 34 ёшли аёл 10 фарзандини қандай вояга етказаётгани ҳақида сўзлади

Жамият 05 Март 2017 10180

Тўрт нафар қиз ва олти ўғилнинг онаси Айсауле Сотиболдиева 17 ёшида турмушга чиққан. 34 ёшли аёл 10 фарзандни қандай вояга етказаётгани ҳақида сўзлаб берди ва яна бир болани дунёга келтириш нияти ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Nur.kz'да мақола тақдим этилди

Айсауленинг тўнғич ўғли 16 ёшда, у 10-синфда ўқийди. Алибейдан кейин Муҳаббат, Салтанат, Гулжанат, Азамат, Саят, Адолат, Эрдавлат, Ойкарим ва Саулет дунёга келган. 

Кўп болали оила икки хонали уйда истиқомат қилади, бу уйни уларга бир тадбиркор совға қилган. 

"Барча болалар бир хонада ухлашади. Уларга дераза тагидан бошлаб эшиккача ўрин соламиз. Болалардан бири бирор жойга кетса, ҳаммамиз уни интизорлик билан кутамиз, келгач эса, улар бир-бирига қучоқ очиб кўришади", - дейди она. 

"Кўпчилик мендан қандай қилиб 10 болани эплайсан деб сўрайди", - дейди кўп фарзандли аёл. 

Болалар жуда аҳил ва бир-бирига ғамхўрлик қилади. Уларнинг отаси эрталабдан кечгача ишда. 

"Оиламизда ҳар бир боланинг ўз мажбуриятлари бор. Бири чиқиндиларни ташлайди, бошқаси дўконга боради, икки қиз навбатма-навбат уй тозалайди, катта қизим кичикларига қарайди, катта ўғлим эса кичик ўғилларимга қарайди.

Кўчага ўйнашга чиққанда ҳам бир-бирларига қараб юришади. Агар кимнидир хафа қилишса, барчаси бир бўлиб ҳимоя қилади. Қўшнилар қандай қилиб уларни шундай аҳил қилиб тарбиялайсиз деб сўрашади", - дея бўлишади Айсауле. 

Қаҳрамон она Айсауле акаларининг уйида тарбияланган, чунки эрта етим қолган. 

"Биз оилада етти ака-сингил бўлганмиз. Акаларим соғлиғидаги муаммолар сабаб ҳаётдан эрта кўз юмишган. Онам 11 ёшлигимда вафот этганлар, отам эса - 7-синфдалигимда. 

Мен акаларимнинг уйида вояга етдим, 17 ёшимда турмушга чиқдим. Биринчи фарзандимни 18 ёшимда дунёга келтирганман. У пайтлар биз эримнинг ота-онаси билан яшардик, шу боис кўпинча бошқа жойга кўчиб ўтишга тўғри келарди. 

Уй совға қилишларидан олдин биз эримнинг акасининг коттежида яшардик. Биз у ерда мол боқардик ва 8 бола билан бир хонада яшардик. Уй ўртасида печь турарди, шунинг учун ҳатто оёқларимизни чўзиб ёта олмасдик", - дея давом этди аёл. 

Икки йил аввал ақтўбелик ишбилармон кўп болали оилага икки хонали квартира совға қилди. Янги оилада яна икки фарзанд дунёга келган. 

"Бизга квартира совға қилишларини эшитганимда ишонгим келмади. Ўз кўзимиз билан уйни кўрганимизда эса, хурсандчилигимизнинг чеки бўлмади", - дейди Айсауле. 

Бироқ квартира жуфтликнинг шахсий мулки эмас ва бу нарса Айсауледа ташвиш уйғотади. 

10 боладан 6 нафари - мактаб ўқувчилари, қолганлари кичик ёшда. 

Айсауле Сотиболдиева саломатлигини тиклаб, 40 ёшгача яна бир фарзандли бўлиш нияти борлигини айтди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар