БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешнинг биринчи ўринбосари этиб муслима аёл Амина Муҳаммад тайинланди. Расмий маросим Нью-Йоркда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар бермоқда

“Мен бор куч-салоҳиятимни барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш учун сарф қиламан. Айнан барқарор тараққиёт — Ер юзида тинчликни сақлашнинг энг самарали ва ишончли йўли”, — деди Амина Муҳаммад маросимда. У, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, ёшларга янги имкониятлар яратиш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ҳам гапирган. 

Қайд этиш керакки, 1961 йилда туғилган Амина Муҳаммад Нигерия ва Британияда таҳсил олган. Бунгача у Нигерия президенти маслаҳатчиси ва Нью-Йоркдаги Колумбия университети ўқитувчиси бўлган. Оилали, 6 фарзанднинг онаси.