Англия премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди. Унда «Ливерпуль» «Арсенал»ни қабул қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Фирмино жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнггида Садио Мане фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда Дэни Уэлбек ҳисобдаги фарқни қисқартирганди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Жоржиньо Вейналдум томонидан киритилган гол мезбонларга муҳим уч очкони тақдим этди. «Ливерпуль» бу орқали сўнгги уч йилда илк марта «Арсенал»ни ўз уйида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль» ҳисобидаги очколар сони 52тага етди ва жамоа «Манчестер Сити»га етиб олди. Бироқ «Сити» ҳисобида иккита захира учрашуви бор. «Арсенал» эса 50 очко билан 5-ўринга тушиб қолди.

АПЛ, 27-тур

Ливерпуль – Арсенал 3:1 (2:0)

Голлар: Фирмино (9), Мане (40), Вейналдум (90+1) – Уэлбек (57).
Ливерпуль: Миньоле, Клаван, Матип, Клайн, Коутиньо (Ориги, 80), Вейналдум, Фирмино, Лаллана (Лейва, 90), Мане (Александер-Арнолд, 90), Джан, Милнер.
Арсенал: Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Чака, Коклен (Санчес, 46), Окслейд-Чемберлен, Ивоби, Жиру (Перес, 74), Уэлбек (Уолкотт, 74).
Огоҳлантиришлар: Коклен (34), Жан (68), Чака (78).