Бортида тўққиз нафар қутқарувчиси бўлган Япониянинг тоғ қутқарув хизмати вертолёти 5 март куни ҳалокатга учради. Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, бунинг оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Полиция авиация ёрдамида Нагано префектурасидаги тоғларда қулаган вертолёт жойини аниқлаган.

Шу билан бирга, одамларнинг ҳалок бўлгани расмий равишда тасдиқланмаган.

Маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган вертолёт тоғ шароитида қутқарув ишларини олиб бориш машғулот парвозида бўлган.