БААда 2 стюардесса ҳамкасбини ишдан ҳайдатиш учун олинган фотосурат туфайли жазоланди

Жамият 05 Март 2017 16089

Бирлашган араб амирликларидаги авиакомпаниялардан бирининг (авиакомпания номи аниқ келтирилмаган) икки нафар стюардессасига 6 ойдан шартли қамоқ жазоси белгиланди. Khaleej Times хабарига кўра, улар парвоз вақтида ўз ҳамкасбларидан бирини ухлаётган чоғида суратга олгани учун жазоланган.

Суд аёлларни ҳамкасбнинг шахсий ҳаётига дахл қилишда айблаган ва уларнинг ҳар бирига 1,5 йилдан қамоқ жазосини ҳукм қилган. Аммо Абу Зобидаги апелляция суди қамоқ жазосини шартли қамоқ жазосига алмаштириб, муҳлатни камайтирган.

Маълум қилинишича, Абу Зобидан Жанубий Африкага рейсни амалга оширган самолёт стюардессалари ухлаётган ҳамкасби суратини олиб, уни компания раҳбариятига кўрсатишган, шундан сўнг бу ходим ўз вазифасини бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун ишдан ҳайдалганди.

Кўпроқ янгиликлар