«Барселона» раҳбарияти «Марсель» жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия билан қизиқмоқда.

AS хабарига кўра, ушбу мутахассис жамоани бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилган.

Руди Гарсия аввалроқ «Лилль» ва «Рома» клубларида ишлаган эди. Яқинда эса америкалик тадбиркор Фрэнк Маккорт томонидан сотиб олинган «Марсель» клубига бош мураббий қилиб тайинланганди.

Бундан аввалги хабарларда Каталонияда Луис Энрикенинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар 9 нафарлиги, булар Эрнесто Вальверде («Атлетик»), Рональд Куман («Эвертон»), Хорхе Сампаоли («Севилья»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Эусебио Саркистан («Реал Сосьедад»), Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Оскар Гарсия («Зальцбург»), Хави («Ас-Садд», Қатар) ва айни вақтда ишсиз бўлган Лоран Блан экани айтилганди.

Вальвердедан Мессигача. «Барселона»ни бошқаришга 10 номзод