Bloomberg агентлиги дунёнинг энг бадавлат 500 миллиардери рейтингини янгилади

Унга кўра, миллиардерлар рейтингидаги биринчи ўрин Microsoft асосчиси Билл Гейтсга (85,6 миллиард доллар)насиб этди. Иккинчи поғонада америкалик ишбилармон Уоррен Баффет (78,9 миллиард доллар) номи қайд этилди. Учинчи ўринни Amazon раҳбари Жефф Безос (73,5 миллиард доллар) эгаллади. 

Шунингдек илк ўнлик рўйхатига Испаниянинг Inditex компанияси собиқ президенти Амансио Ортега (69,3 миллиард доллар), Facebook асосчиси Марк Цукерберг (59,1 миллиард доллар), мексикалик ишбилармон Карлос Слим (53 миллиард доллар), ака-ука Чарльз ва Дэвид Кох (48,1 миллиарддан), Oracle корпорацияси раҳбари Ларри Эллисон (45,3 миллиард доллар) ва IKEA асосчиси Ингвар Кампрад (42,9 миллиард доллар) киритилган. 

Алишер Усмонов (13,9 миллиард доллар) мазкур рўйхатнинг 70-поғонасидан жой олди. 

Рейтинг миллиардерларнинг улуши бўлган компанияларнинг ҳисобот маълумотлари ва акциялар баҳосига қараб тузилган.