Ҳиндистоннинг 31 ёшли фуқароси ижтимоий тармоқларда ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилгани учун БАА суди олдида жавоб беради. Khaleej Times нашри шу ҳақида хабар берди

Маълум бўлишича, электр пайвандчи бўлиб ишловчи бу шахс 2016 йилнинг 7 ноябрида исломни танқид қилган постини ўчириб ташлаган, бироқ тергов вакиллари ёзув нусхаларини қўлга киритишган, матн таржима қилиниб, маълумотлар Дубай прокуратурасига тақдим этилган. 

Ҳиндистон фуқароси Facebook'даги саҳифасида пост ёзганидан икки кун ўтиб, Дубай халқаро аэропортида мамлакатни тарк этишга уринаётганида қўлга олинган.

Айбланувчининг мобил телефони тортиб олинган. Мазкур тергов иши бўйича якуний ҳукм 21 март куни эълон қилинади.