Филиппиндаги зилзила натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди

Жаҳон 05 Март 2017 2060

Филиппиндаги зилзила натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақида мамлакат ҳукумати берган маълумотга асосланиб Reuters агентлиги хабар берди. 

Филиппин сейсмик агентлик маълумотларига кўра, Суригао шаҳрининг жануби-ғарбидан 13 километр масофада 5,9 магнитудали зилзила рўй берган. Табиий офат ўчоғи 13 километр чуқурликда экани қайд этилган. 

Агентлик маълумотига кўра, бу ер ости силкиниши 10 февраль куни Филиппин жанубида кузатилган кучли зилзиланинг акс садосидир. Ўшанда 4 киши ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳат олган эди. 

Кўпроқ янгиликлар