Пекин денгиз ва ҳаво чегараларини мустаҳкамламоқчи. Бу ҳақда ХХР ҳукуматининг йиллик ҳисоботида келтирилган.

"Хитой ўз хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаво ҳамда денгиздаги чегараларини мустаҳкамлаб, назоратни кучайтиради", дейилган ҳужжатда.

Унда мамлакат ҳарбий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириши айтилган. Унга кўра, Хитой Компартияси мамлакат қуролли кучлари устидан тўла назорат ўрнатиши кўзда тутилган.

"Бу терроризмга қарши, барқарорликни таъминлаш мақсадида очиқ денгизда ўтказиладиган тинчликпарвар муҳим миссиялар ва амалиётлар ўтказилишини таъминлайди", дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда шунингдек, мудофаа соҳасидаги технологияларни ривожлантиришга урғу қаратилган.