Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Пекин Тайваннинг Хитойдан тўлиқ ажралишга уринишларига қатъиян қарши туради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Биз Тайваннинг қитъадан ажралишга қаратилган исталган фаолиятига чидаб турмаймиз", деб айтган Ли Кэцян.

Кэцян Гонконгни ҳам Тайвань каби йўл тутишдан огоҳлантирди ва мамлакатнинг денгиз ва ҳаво мудафааси бюджети оширилишини маълум қилди.