Ибраҳимовични босиб ўтган «Борнмут» футболчиси: Шу кун келишини бир умр кутгандим

Спорт 05 Март 2017 15727

«Борнмут» ҳимоячиси Тайрон Мингз АПЛнинг навбатдаги тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиндан кейин ўйин вақтида рақиблар ҳужумчиси Златан Ибраҳимович билан рўй берган зиддият ҳақида сўзлади.

Ушбу футболчи ўйиннинг биринчи бўлимида швециялик ҳужумчи йиқилиб қолганида унинг устидан сакраб ўта туриб, унинг бошини босиб ўтганди.

«Бу яхши жанг бўлди. Ибраҳимовичга қарши жангдан нима кутиш мумкин? Мен ушбу қарама-қаршиликдан кун бўйи роҳат олдим.

Златанда бўй ва куч бўлса бордир, менда ҳам бор. Биз кучли қамалга дош беришимизга тўғри келди. Биз бу ишни уддаладик. Мен Ибраҳимовичнинг футболчилик йўлини босиб ўтишини кузатиб келдим ва шундай кун келишини кутардим», – дея Мингзнинг сўзларини келтирган BBC Sport.

Вазиятлардан бирида Мингз тўп учун курашда Рунини йиқитганида, унга қоқилиб йиқилган Златан Ибраҳимовични босиб ўтди. Кўп ўтмасдан Златан Ибраҳимович рақиб жарима майдончасида Мингзнинг юзига тирсак билан зарба берди. Бу вазиятда меҳмонлар сардори Сюррей югуриб келиб, Златан Ибраҳимовични туртиб юборди. Якунда Ибраҳимович Сюррейнинг зарбаси туфайли боши қонаганига ҳакамни ишонтирди ва унинг майдондан четлатилишига эришди. Лекин бу кун Златан учун омадсиз кун бўлди, у иккинчи бўлимда 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади ва ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Кўпроқ янгиликлар